Адлия вазирлиги соғлиқни сақлаш тизимида қонунчиликка риоя этилиши юзасидан аҳоли ўртасида сўров ўтказмоқда

Тиббий хизматлар яхшиланишидан манфаатдор бўлган барча шахслар 20 февралгача қуйидаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифларини @qonunchilikbot орқали вазирликка юборишлари мумкин:

  •  тез тиббий ёрдам кўрсатиш сифати;
  •  вакцинация;
  •  ордерлар берилиши;
  •  протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш;
  •  меҳнатга лаёқатсизлик варақаларининг расмийлаштирилиши;
  •  койкалар фонди.

Юборилган таклифлардан ушбу соҳадаги қонунчиликни янада такомиллаштириш учун фойдаланилади.