Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришнинг якуний муддати маълум қилинди

Аҳоли ўртасида ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш муддати 2019 йил 1 январга қадар, дея нотўғри маълумот тарқалган.

Давлат хизматлари агентилиги расман эълон қиладики, ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига соддалаштирилган тартибда алмаштириш 2021 йил 1 январга қадар давом этади.

Маълумот учун: хизматдан фойдаланиш учун паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини тақдим этиш ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 70 % миқдоридаги тўловни амалга ошириш лозим.