Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Наврўз» маҳалла фуқаролар йиғини, Нурафшон кўчасида яшовчи М.Ғ.нинг Федерацияга табиий газ таъминотига боғлиқ масалаларда юзага келаётган муаммо борасидаги ёзма мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи мурожаатида газ таъминоти идораси компьютер базаси маълумотлари ҳамда хонадонидаги газ ҳисоблагич кўрсаткичлари ўртасида тафовут юзага келаётганлиги, бунинг натижасида қарздорлик келиб чиқаётганлигини билдириб, мазкур қарздорликнинг асослилигига аниқлик киритилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.
Мурожаатни ўрганилиши жараёнида хонадондаги газ ҳисоблагич кўрсатгичлари, истеъмолчи томонидан амалга оширилган тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилиб чиқилди. Натижада хонадон эгасидан тўлаб қўйилиши даъво қилинган 2 млн 36 минг 40 сўм қарздорликнинг асоссиз эканлиги маълум бўлди. Аслида истеъмолчи қарздор эмас, балки 707 минг 761 сўм ҳақдор ҳам экан.
Фарходжон Расулжонов, Фарғона туман жамияти мутахассиси.