Очилиш маросимида «TBC Bank» бошқарув раиси Спартак Тетрашвили, Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев, Марказий банкнинг Фарғона вилояти бош бошқармаси бошлиғи Туробжон Қундузов ва бошқалар иштирок этди.
Грузиянинг 30 йиллик тарихга эга бўлган «TBC Bank» 2020 йилда мамлакатимиздаги биринчи рақамли банк сифатида Ўзбекистон бозорига кириб келган.
Банк пул ўтказмалари, кредитлар, муддатли тўлов, депозитлар, тўловларни амалга ошириш, банк карталарини бериш каби хизматларни рақамли форматда амалга оширади.