Пиёзнинг асосий харидорлари Қозоғистон ва Россия бўлиб, уларнинг ҳиссасига умумий экспорт ҳажмининг деярли 90 фоизи тўғри келади. Дастлабки савдо статистик маълумотларига кўра, экспорт чеклови бекор қилинган кундан бошлаб 3,5 ой давомида ташқи бозорларга 222,8 минг тонна пиёз жўнатилди, бу ўтган йилга нисбатан 53 фоизга кўп ҳисобланади.
Шу билан бирга, жорий мавсумда ушбу маҳсулотлар экспорти географияси кескин кенгайганига қарамай, март-июнь ойларида пиёз умумий экспортининг 95 фоизи ЕОИИ мамлакатлари бозорларига тўғри келган:
Қозоғистон — 129,4 минг тонна (умумий экспортнинг 58,1%);
Россия — 70,1 минг тонна (31,4%);
Қирғизистон — 8,1 минг тонна (3,6%);
Беларусь — 4,8 минг тонна (2,1%).
Пиёз экспортининг қолган қисми импорт қилувчи давлатлар ўртасида қуйидагича тақсимланган:
Латвия — 3,3 минг тонна;
Польша — 2 минг тонна;
Афғонистон — 1,6 минг тонна;
Украина — 1,2 минг тонна;
Тожикистон — 473 тонна;
Литва — 445 тонна;
Туркманистон — 331 тонна;
Грузия — 308 тонна;
Эстония — 282 тонна;
Молдова — 276 тонна;
Бошқа мамлакатлар — 263 тонна.
Нашрга кўра, 2023 йилнинг 26 майидан 16 июнига қадар жорий йил ҳосили пиёзининг ўртача улгуржи нархи килограмига 4500 сўмдан 2500 сўмгача, яъни уч ҳафта ичида 44 фоизга тушди. Бундай нарх динамикасининг асосий омили ички бозорда етарлича таклиф ҳажмини сақлаб қолган ҳолда ташқи бозорларда ўзбек пиёзига талабнинг пасайиши бўлди, дейилади хабарда.