Дарҳол ижро этилиши лозим бўлган ишлар қуйидагилардир:
1) Алиментлар ундириш тўғрисидаги ишларда;
2) Ходимга 3 ойлик иш ҳақидан кўп бўлмаган иш ҳақини ундириб бериш тўғрисидаги ишларда;
3) Майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етказилганлиги, боқувчиси вафот этганлиги натижасида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун тўловлар ундириш тўғрисидаги ишларда;
4) Меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ёки ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ходимни аввалги ишига тиклаш, меҳнат шртномасининг бекор қилиш асосларини ўзгартириш тўғрисидаги ишларда;
5) Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши курашиш муассасасининг ихтисослашган бўлимига ғайриихтиёрий тарзда ётқизиш ёки унинг ушбу муассасада ётиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ишларда;
6) Судда ишни муҳокама қилиш вақтида жавобгар даъвони бутунлай ёки қисман тан олганлигига қараб, тўлиқ қисман қаноатлантирилган талаблар бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорлари дарҳол ижро этилиши керак.
Ф.Асқаров, Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди судьяси.