Сифатсиз чиққан ун маҳсулотининг пули қайтариб олинди

Қува туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Юқори Қўрғонча» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро М.М.нинг туман марказида жойлашган савдо дўконидан сотиб олган импорт ун маҳсулотининг сифатсиз чиққанлиги ҳолати юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.

Маълум бўлишича, истеъмолчи товар ёрлиғига Қозоғистонда ишлаб чиқарилганлиги ёзилган импорт ун маҳсулотидан 210 000 сўмга бир қоп харид қилиб, хонадонига келтириб нон пиширган. Лекин тайёр нонлар сифатли, импорт ундан тайёрланган бўлишига қарамасдан сифатсиз чиққан. Бу борада сотувчига мурожаат қилиб билдирган эътирозларига эса қаноатлантирувчи жавоб ололмаган.

Туман жамияти мутахассислари сотувчи — якка тартибдаги тадбиркор Р.О. билан учрашилиб, унга юзага келган ҳолат ва ушбу ҳолатда амалдаги қонунчилик талаблари бўйича атрофлича тушунтиришлар берилди. Тушунтиришлардан тўғри хулоса чиқарган сотувчи сифатсизлиги даъво қилинган ун маҳсулотини қайтариб олиб, маҳсулот учун тўланган пул суммасини истеъмолчига тўлиғича қайтариб берди.

Адхамжон Хамидов, туман жамияти раиси.