Риштон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида «Фаровонлик» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Р. Э. нинг интернет хизматларидан фойдаланишда юзага келаётган муаммони ҳал қилинишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчига кўра, у Uzmobile компанияси интернет хизматидан фойдаланиб келган ва орадан маълум вақт ўтиб хонадонда интернет тезлиги пасайиб кетгач, бу борада компания операторига мурожаат қилган бўлсада, мутахассислар томонидан хонадонга ташриф буюрилиб, интернет созлаб берилмаган. Шундан сўнг ушбу масалада амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб туман жамиятига мурожаат қилишга мажбур бўлган. Унинг ойлик абонент тўловларидан қарздорлиги йўқ, тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келади.
Туман жамияти мутахассислари мазкур мурожаат юзасидан амалдаги ўзида амалдаги қонунчилик талабларини акс эттирган сўров хатини Телекоммуникациялар боғланмасига киритгач, ушбу ташкилотдан истеъмолчи хонадонига ташриф буюрган мутахассислар томонидан интернет тармоғи ва ускуналар текширишдан ўтказилиб, тармоқда юзага келаётган нуқсонлар тезкорликда бартараф қилиб берилди. Мурожаати эътиборсиз қолдирилмагани ва ижобий ечим топганидан хурсанд бўлган истеъмолчи туман жамияти мутахассисларига ўз миннатдорчилигини билдирди.