Аҳоли ўртасида ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш муддати 2019 йил 1 январга қадар, дея нотўғри маълумот тарқалган.
Давлат хизматлари агентилиги расман эълон қиладики, ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига соддалаштирилган тартибда алмаштириш 2021 йил 1 январга қадар давом этади.
Маълумот учун: хизматдан фойдаланиш учун паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини тақдим этиш ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 70 % миқдоридаги тўловни амалга ошириш лозим.