Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига кўра, 11 март куни ўтказилиши режалаштирилган умумхалқ хайрия ҳашари 18 мартга кўчирилди. Бу бўйича ҳукумат қарори 10 март куни қабул қилинди.
Қарор тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уюшқоқлик билан ўтказиш зарурати билан изоҳланди.
Ҳашар «Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида ўтказилади. Ундан кўзланган мақсад маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, истироҳат боғлари, зиёратгоҳлар ва қабристонлар ва бошқа жойларни ободонлаштиришдан иборат. Бундан ташқари, шу куни аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ёрдам кўрсатилади.
Эслатиб ўтамиз, дам олиш куни 20 март, душанба кунига кўчирилиши муносабати билан 11 март, шанба иш куни ҳисобланади.