Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий сайтида хабар берилишича, июнь ойида мавсумий омиллар таъсири остида, айнан мева ва сабзавотларни арзонлашиши билан истеъмол маҳсулот ва хизматлари танланган гуруҳида 2,7 фоизга нархлар тушиши кўзга ташланди.
Шу билан биргаликда, мева ва сабзавоттлар нархлари ҳисобга олинмаганда, нархлар ўртача 0,8 фоизга ортган. Кўриб чиқилган вақт давомида нархларнинг тушиш динамикаси мавсумийлиги билан асосланади. Масалан, помидор, бодринг, картошка, олманинг нархи тушгани умумий нархлар даражаси ошишини ушлаб туришига сабаб бўлди. Бугунги кунда бозорларга мева ва сабзавотларнинг янги ҳосили оммавий тарзда келтирилиши ички бозор талабларини тўлақонли қондирилишига олиб келмоқда.
Кузатилган даврда мавсумийликка эга бўлмаган маҳсулотлардан мош нархи 14,8 фоизга, гуруч — 13,7 фоизга, гречка — 9 фоизга, минерал сув — 8,2 фоизга, шакар — 2,4 фоизга, қўй гушти — 2,1 фоизга ва мол гўшти — 1,7 фоизга ошган.
Июнь ойида хизматлар нархи 1,4 фоизга ошиши асосан стоматология хизматларига тарифнинг 13,1 фоизга, шаҳар транспортига тўлов 11,6 фоизга ва юк ташиш учун автоулов тўлови 3 фоизга ошиши билан асосланади.
Сабзавотларни сақлаш тизимини мукаммаллаштириш, уларнинг совуқ ҳавода асраш ва қайта ишлаш инфраструктурасини ривожлантириш бўйича тадбирларни амалга ошириш ушбу маҳсулотлар нархларини номавсум вақтда ҳам кўтарилишини ушлаб туришга хизмат қилади.
Бундан ташқари, талаб ва таклиф номутаносиблиги кузатилаётган гўшт, гуруч ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари импортини кенгайтириш уларнинг нархини барқарорлаштиришга етарли хисса қўшиши мумкин.