Қувасойда “Зиёли келажак” акцияси доирасида китоблар тақдим этилди

Жорий йилнинг 2-март куни “Юксалиш” ҳаракатининг Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан “Зиёли келажак” акцияси доирасида Қувасой шаҳри, Қалъача МФЙ ҳудудидаги 17-сонли умумтаълим мактаби кутубхонасига бадиий ва илмий-оммабоп адабиётлар тақдим этилди.

Тадбир давомида мактаб кутубхонаси фондини бойитиш мақсадида турли йўналишлардаги адабиётлар топширилди.

Сўзга чиққанлар китоб – тафаккур чироғи, маънавият манбаи эканини таъкидлаб, ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва кўпроқ мутолаа қилишга чақирдилар.

Мазкур эзгу ташаббус ўқувчилар ва педагоглар томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди. Зеро, зиёли келажак тараққиёт таянчидир.