Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда хорижда бўлиб турган вақтида ҳаётдан кўз юмган фуқароларнинг жасадларини юртимизга олиб келиш учун ижтимоий тармоқ фаоллари турли пластик карта рақамларига пул йиғиш акцияларини ўтказаётгани кузатилмоқда.
Айрим ҳолатларда эски ёки нотўғри маълумотлар асосида одамларнинг ҳис-туйғуларидан фойдаланиб, фирибгарлик қилувчи шахслар кўпаяётгани билдирилди.
“Бу каби хабарларни кўрсангиз, ҳеч қандай пул ўтказманг. Қонуний ва ишончли йўл — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига мурожаат қилишдир”, дейилади хабарда.
Агар Ўзбекистон фуқароси хорижда вафот этган бўлса, тегишли жамғарма маблағлари ҳисобига уларнинг жасади юртга олиб келинади.