Ер – халқ мулки, унинг ҳар бир қаричи давлат муҳофазасида. Ундан фойдаланиш фақат белгиланган қонун доирасида амалга оширилиши мумкин. Шунингдек, сўнгги йилларда фуқаролар томонидан ер участкаларини ҳужжатсиз эгаллаб олиш, уларда ноқонуний қурилиш ишларини амалга ошириш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса амалдаги қонунчиликка зид ҳисобланади ва фуқаролар учун маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 августда қабул қилинган ЎРҚ-937-сонли “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, фаолият қонуний асосда амалга оширилиши учун 2018 йил 1 май кунигача ўзбошимчалик билан қурилган бинолар ва ер участкалари белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Бунда ижобий хулоса олган фуқаролар кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб, ҳуқуқий асосда ер ва бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш имкониятига эга бўладилар. Бироқ 2018 йил 1 майидан кейинги ҳолатда ҳужжатсиз равишда ер участкасини эгаллаб олиш ёки қурилиш ишларини амалга ошириш қонунбузарлик ҳисобланади.
Агар юридик ёки жисмоний шахс ер участкасини ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжатсиз эгаллаб олса ёки тегишли рухсатсиз қурилиш бошласа, у ҳолда:
Жавобгарлик белгиланади (Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга мувофиқ).
Қонунбузарлик ҳолати аниқланган ер участкаларидаги иншоотлар мажбурий равишда ер қонун бузилиши содир этган шахснинг ҳисобидан буздирилади.
Ермайдонлариэса давлат захирасига қайтарилади.
Айрим ҳолларда, агар ҳаракатда жиноят аломатлари бўлса, жиноят иши қўзғатилиши мумкин.
Ҳурматли юртдошлар!
Ер участкалари – давлат ва халқ мулки. Ундан фойдаланиш фақат қонун доирасида, белгиланган ҳужжатлар асосида амалга оширилиши шарт.
Илтимос, қурилиш ишларини бошлашдан олдин ернинг ҳуқуқий ҳолатини аниқланг ва зарур ҳужжатларни расмийлаштиринг.
Бу нафақат Сизнинг манфаатингиз, балки она ерни асраб-авайлаш ва келажак авлод олдидаги масъулиятингиздир.
Зеро, ерни келгуси авлодларга соғлом, мусаффо ва унумдор ҳолатда топшириш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир!
Нодирбек МАШРАПОВ, Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи.