2020 йилда пора билан қўлга тушган мансабдорлар ҳақида маълумот берилди

16.10.20201 183

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида давлат кадастрларини юритишнинг янги тизимини самарали ташкил этиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда коррупцияга қарши курашиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. 

Коррупция жиноятлари ҳақида хабар қилганларга бир марталик пул мукофоти берилади

20.08.20201 090

Ҳукуматнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишда бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Андижон СЭОМ мансабдорлари 160 млн сўмга яқин бюджет маблағларини талон-торож қилди

23.07.2020849

Андижонда вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази мансабдор шахслари 159,3 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилишди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов маълум қилди.

МТМ ҲАМШИРАСИ ПОРА ОЛАЁТГАНДА ҚЎЛГА ТУШДИ

19.06.20201 863

Коррупция инсон онгига салбий таъсир кўрсатувчи иллатлардан бири ҳисобланади. Таҳлилларга кўра, ҳар йили коррупция ҳолати 2,6 трлн. доллар зарар келтирар экан. Дунёдаги коррупцион ҳолатни ўрганувчи Халқаро ташкилот томонидан олиб борилган кузатувлар натижасига кўра, Ўзбекистон охирги 3 йил ичида 12 поғонага кўтарилган.

Фуқародан 30 минг доллар талаб қилган кадастр ходими ушланди

01.11.20191 742

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» давлат корхонаси Олтиариқ туман филиали мутахассиси Э.М. ва бошқаларнинг пора олиш жинояти фош этилди.

Шаҳрисабз тумани ҳокими ўринбосари 100 доллар пора олаётганда ушланди

30.10.20191 557

29 октябрь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокимияти қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича мутахассиси Б.А. (1982 й.т.) фуқаро С.М.дан (1965 й.т.) Ф.И. 100 доллар миқдорида пора олаётганда ашёвий даллилар билан ушланган.

500 доллар эвазига ОТМга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс қўлга олинди

11.10.20191 716

Бош прокуратура Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети математика кафедраси стажёр-ўқитувчиси Ж.У. пора олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олингани ҳақида хабар берди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси ярим йил давомида мансабдор шахсларнинг коррупцион ҳаракатлари етказган зарар миқдорини маълум қилди

01.08.2019945

Жорий йилнинг биринчи олти ойи давомида коррупцион жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн 665 млрд 757 млн сўм миқдорида моддий зарар етказилган, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 1 трлн 621 млрд 503 млн сўми ёки 97,3 фоизи ундирилган.

Тошкент давлат юридик университетига киритиб қўяман деб 30 минг доллар олаётган аёл ушланди

16.07.20191 114

25 июнь куни муқаддам судланган 54 ёшли Х.А. исмли аёл, 44 ёшли М.Г. исмли аёлнинг ўғлини Тошкент давлат юридик университетига киритиб қўйиш мақсадида 30 минг доллар олаётганда ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

2019−2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури қабул қилинди

29.05.20192 273

Президент Шавкат Мирзиёев 27 май куни Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини оширишга қаратилган.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида телеграм орқали хабар бериш мумкин

10.05.20191 402

Адлия вазирлиги томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги хабарлар ўз вақтида етказилишини ва дарҳол ушбу ҳолатларни аниқлаш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этилишини таъминлашга қўшимча имконият яратиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида «@antikorbot» номли махсус бот яратилди.

Бош прокурор давлат органларида коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш таклифини илгари сурди

06.05.20192 068

Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш биринчи навбатда ушбу салбий ҳолатнинг сабабларини аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган. Бу ҳақда бош прокурор Отабек Муродов шанба куни Олий Мажлис Сенатининг 19-ялпи мажлисида маълум қилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ раҳбарлари устидан суд бошланди

16.04.2019969

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг собиқ раҳбарларига нисбатан очиқ суд жараёни бошланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати.

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши курашдаги ютуқларини эътироф этди

29.03.20191 362

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ) мониторинг натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг Коррупцияга қарши курашиш тармоғининг Истанбул ҳаракатлар режаси доирасидаги барча тавсиялар бўйича ютуқларини эътироф этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Коррупцияни йўқотиш йўлида бирлашиш керак

19.03.20191 252

Зеро, коррупция ривожланишга тўсиқ бўлаётган, ҳуқуқий тенгсизликни келтириб чиқараётган энг катта ғовдир. Уни йўлимиздан олиб ташлаш мумкинми? Давлатимиз раҳбари қайд этганидек, қачон бу касалликдан халос бўламиз? Қачон бутун мамлакат бўлиб унга қарши курашамиз?

Қонунчилик палатасида Коррупцияга қарши курашиш бўйича қўмита тузилмоқда

14.03.20191 554

Давлат ва жамият ривожига, халқнинг адолатга, эртанги истиқболга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавфлардан бири коррупциядир. Мамлакатимизда кейинги пайтларда коррупцияга қарши кескин курашиш ҳамда унинг олдини олиш борасида аниқ чоралар кўрилаётганига қарамай, ушбу иллатни таг-томири билан қўпориб ташлашга, бундай салбий ҳолатларга тўлиқ барҳам беришга эришилганича йўқ.

Ўтган йилда прокуратура ходимларига жами 57,5 минг доллар ҳамда 48 млн 885 минг сўм пора таклиф қилинган

12.03.20191 049

Пахтачи туман прокуратураси (Самарқанд вилояти) томонидан туман ИИБ қўриқлаш бўлими ходимига фаол қаршилик кўрсатган бир гуруҳ шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказиш давомида, 08.03.2019 йилда фуқаро Х.М. туман прокуратураси терговчиси лавозимида иш ўрганувчи Д.Б.нинг хизмат хонасига келиб, айбланувчилар унинг қариндоши эканлигини маълум қилиб, уларга нисбатан айбловни енгиллаштириш эвазига 5 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган.

1 2 3