Маҳалла тадбиркорлик ва оилавий бизнес маркази шиори остида ўтказилган тадбирлар доирасида аёллар иш билан таъминланди

Маҳалладаги оилалар, айниқса кам таъминланган ва даромади паст аҳоли ўртасида “Маҳалла тадбиркорлик ва оилавий бизнес маркази” мавзусида семинар тренинг ташкил этилди.

Тадбир давомида биринчи босқичда кам таъминланган ва даромади паст бўлган аҳоли вакиллари билан якка тартибда, аниқ мақсадли, индивидуал тартибда иш олиб борилади. Уларнинг ўз ишларини ташкил қилишлари бўйича йўналиш берилади ва мақсадли гуруҳ шаклантирилди.

Иккинчи босқичда фуқаролар  уй шароитида ўз оилаларига қўшимча даромад олиб киришга қаратилган лойиҳалари ёзиб тақдимот қилдилар.  Турли соҳа вакилларидан иборат экспертлар гуруҳи тақдимотлар юзасида ўз таҳлилий фикрларини билдирдилар.

Тадбир якунида 7 нафар фуқарога ўз ишларини ташкил этиш бўйича зарур деб ҳисоблашган жиҳозлар (электр духовка, ошхона анжомлари) топширилди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашиш Марказининг Фарғона вилоят бўлими томонидан амалга оширилган лойиҳа доирасида Ёзевон, Тошлок ва Фаргона шаҳарларда эхтиёжманд оилаларнинг вакиллари бўлган жами 20 нафар аёлларга қандолат бизнесини йўлга қўйиш учун ускуналар олиб берилган ва бугунги кунда улар ўз ишларини бошлаб, уларнинг иқтисодий шароитлари яхшиланган.

Элдорбек Матмусаев,

Ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашиш Марказининг Фарғона вилоят бўлими раҳбари