«Мен мухтожман, менга кўмак беринг», дейишни асло хушламайдиган метиндек бардошли Баҳромжон

“Мен мухтожман, менга кўмак беринг», дейишни асло хушламайдиган қаҳрамонимиз Тошлоқ тумани Қўшариқ маҳалласида истиқомат қилувчи Баҳромжон Отажонов.

Одамлар мендан манфаат топса, мендан миннатдор бўлса қувонаман, дейди Баҳромжон. Маҳалла оқсоқоли Адҳам ака саҳоват қилиб, йўл ёқасидаги дўконини унга тортиқ этди. Баҳромжон бугун мўжазгина устахонани ишга туширди.

Маҳалла болалари “Баҳром тоға” деб уни атрофида парвона бўлишади. Ахир борига барака, деб болажонларни севимли велосипедларини арзимаган пулга, аксарият ҳолларда бепул ҳам тузатиб бераверадиган устани қадрламай бўладими?

Баҳромжонни ниятлари улуғ. Фақат бунинг учун компрессор, яна бир қанча замонавий техникалар сотиб олиш орзусида. Бунинг учун анча пул йиғиш истагида саҳардан оқшом қадар тиним билмайди.

Худо қодир қилса, ўзим каби инсонларга, барча одамларга ҳайру-эҳсон қилсам деб чин дилдан ният қилгани биз учун ҳайратли. Балки, бу пок кўнгилли инсонни мурувват учун эмас, балки таҳсинлар учун қувватлармиз.

ВИДЕО: