Шавкат Мирзиёев прописка тўғрисидаги қонунни имзолади

14.05.2020863

13 май куни Президент томонидан «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонунга ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида» Қонун имзоланди.

Масофавий ишлашга ўтказиш тартиблари тасдиқланди

30.03.2020989

Адлия вазирлиги 28 март куни Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни рўйхатдан ўтказди.

Президент болалар ҳуқуқларининг қўшимча кафолатларини белгиловчи қонунларга тузатишларни имзолади

13.03.2020838

Болаларга, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилган ҳолларда, нафақат васийлик ва ҳомийлик органлари органларига, балки бошқа давлат органларига ҳам мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди.

Бошланғич таълимга мажбурий бепул 1 йиллик тайёрлаш тизими жорий этилади

11.03.20201 302

Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул 1 йиллик тайёрлаш тизими тўлиқ жорий этилади.

Мигрантларга уй ажратиш тартиби белгиланди

28.02.20201 356

Ҳукумат қарори билан Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар берди.

Президент фармони билан 58 фуқаро афв этилди

06.02.2020968

«Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида» президент фармони қабул қилинди, дея хабар берди Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун жавобгарлик кучайтирилди

04.02.20201 253

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун 2020 йилнинг 22 январида президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Ўзбекистонда қарздорларнинг четга чиқишини чекловчи янги тартиб тасдиқланди

26.12.20191 680

1,1 млн сўмдан ортиқ қарзи бор фуқароларга Ўзбекистондан чиқиш тақиқланади. Адлия вазирлигида қарздорларнинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклашни таъминловчи низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтказилди.

Президент журналистларни ҳимоя қилиш тизимини кучайтиришга топшириқ берди

17.12.20191 526

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Конституция ва қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган қарор имзолади, дея маълум қилди Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов ўзининг Telegram-каналида.

30 кунгача муддатга келган чет элликларни рўйхатга олишни бекор қилиш режалаштирилмоқда

10.12.20191 270

Ўзбекистонда 2020 йилнинг 1 июлидан визали ёки визасиз режим асосида 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда Ўзбекистонда бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини бекор қилиш режалаштирилмоқда.

Кўп квартирали уйларни бошқаришнинг янги тартиблари белгиланди

11.11.20191 222

«Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонун президент томонидан имзоланди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати. Қонунда кўп квартирали уй, умумий мол-мулк каби тушунчалар очиб берилди.

Эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига уй ва микроқарзлар ажратиш белгиланди

22.08.2019862

«Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида» Президент Фармони қабул қилинди, дея хабар берди Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди

29.07.20191 343

Ҳукумат қарори билан хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram-каналида хабар берилмоқда.

2019−2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури қабул қилинди

29.05.20192 246

Президент Шавкат Мирзиёев 27 май куни Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини оширишга қаратилган.

1 2 3