Коррупцияга қарши кураш – барчанинг бурчи

Коррупция – бу жамият иқтисодига, уни барқарор ривожланишига, фуқароларни қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларини бузилишига олиб келадиган жиноий хатти-ҳаракат бўлиб, унга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз ҳисобланади.

Коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёки ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб, моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга ҳилоф равишда мансаб ёки хизмат вазифасидан фойдаланиши, шунингдек, бундай наф (фойдани) қонунга ҳилоф равишда бошқаларга тақдим қилиши тушунилади.

Бунда шахс бир ўзи ёки бошқа шахслар билан жиноий гуруҳга бирлашган ҳолда қонунга ҳилоф равишда, ноқонуний йўллар билан моддий даромад олишни мақсад қилган ҳолда жиноий ҳаракатларни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши кураш борасида чора-тадбирлар мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ амалга оширилиб келган бўлиб, бу тўғрида кўплаб қонун ҳужжатлари мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 24 ноябрда қабул қилиниб, Олий Мажлис Сенати томонидан 2016 йил 13 декабрда маъқулланган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонуни ҳам мамлакатимизда коррупцияга қарши курашни кучайтириш, коррупцияга қарши курашувчи давлат органлари ва бошқа органларни бу борадаги ваколатларини қонун билан белгилаб беради.

Коррупцияга қарши курашувчи давлат органлари – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Давлат  хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳисобланиб, бевосита амалга оширади.  Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат органлари ҳам бу ваколатни амалга оширишлари мумкин.

Коррупцияга қарши кураш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари аҳолини бу борадаги ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ўстириш, барча соҳаларда коррупцияни олдини олиш чора-тадбирларини белгилаш ва амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларга имкон берувчи, шарт-шароитлар яратувчи ҳолатларни бартараф этиш ва бу жиноят  учун жазо муқаррарлигини таъминлашдан иборатдир.

Коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонуннинг 14-моддасида фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлар ва фуқароларнинг коррупцияга қарши курашишдаги иштироки қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган. Унга кўра юқорида санаб ўтилган ташкилотлар ва фуқаролар коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар, дастурлар ишлаб чиқиш, аҳолининг ҳуқуқий онгини ўстириш, жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат органлари билан ҳамкорликда қонун ҳужжатларини юритишда иштирок этишлари белгилаб қўйилган.

Қонун талабларига кўра, аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтиришга катта эътибор қаратилиши, коррупцияга нисбатан жамиятда муросасиз муносабатни вужудга келтириш учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар  бу борада аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этишлари, ўқув-услубий ва илмий адабиётларни ишлаб чиқиши лозим бўлади. Бу борада ўқув даргоҳлари, таълим муассасаларида тарғибот ишларини амалга ошириш, давлат органлари ва бошқа органлар фаолияти шаффофлигини таъминлаш, тадбиркорлик соҳаси ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида коррупцияни олдини олиш чора-тадбирлари кўрилиши, мансабдор шахсларнинг манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, шунингдек, давлатчиликнинг барча соҳаларида коррупцияга йўл қўймаслик “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги қонуннинг асосий мақсади қилиб белгиланган.

Давлат органлари ходимлари, фуқаролар ёки бирор бир шахсга коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик маълум бўлиб қолган тақдирда, ўз раҳбарларига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беришлари, уларни хабардор қилишлари шарт.

Коррупцияга қарши курашиш давлат ва нодавлат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи  органлар, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқароларнинг давлатимиз, жамиятимиз олдидаги бурчи бўлиб, барча биргаликда курашган тақдирдагина бундай жиноятларга йўл қўйилмайди ва унга қарши курашиш мумкин бўлади.

Лайло Хазратқулова,

Фарғона шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси, капитан.