Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Ўзбекистондаги меҳнат бозорини кенг кўламда ўрганишга киришилди

Ўрганиш ишлари интервьюерларнинг уйма-уй айланиб чиқиши орқали амалга оширилади ва бу Республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади. Сўроқ ўтказишдан мақсад икки кўрсаткич:
– Ўзбекистондаги норасмий бандлик тармоғининг ҳақиқий улуши;
– ишга лаёқатли аҳоли ўртасидаги ишсизларнинг аниқ фоизи бўйича ишончли маълумот олишдир.

Тўпланган маълумотлар Ўзбекистондаги меҳнат бозори ҳолати ҳақида ишончли ахборотни шакллантиришга ёрдам беради. Ўрганиш ишлари 3 босқичда амалга оширилади, биринчи босқич Республиканинг 63 туманидаги 3100 уй хўжалигини қамраб олиб, 2018 йилнинг 20 августида ўз ниҳоясига етади. Ўрганиш ишларида жами 9000 уй хўжалиги қатнашади.

Сўровнома Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази томонидан ўтказилади. Ўрганиш ишларида илмий марказнинг 10 нафар ходими, шунингдек, Республиканинг барча ҳудудларидан 70 нафар интервьюер иштирок этади.