Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган ҳолатлар сони 1380 нафарга етди

Ўзбекистонда 17 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 1380 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Аввалроқ 16 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 1349 тага етгани хабар қилинган эди.

Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг тўрт нафари вафот этди, 129 нафари эса соғайиб, реабилитация олинди.