Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган ҳолатлар сони 624 нафарга етди

10 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 624 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни жами тасдиқланган ҳолатлар аввалига 9 тага ошиб, умумий 555 тага, сўнгра яна 27 тага ошиб, 582 тага етган эди.

Бундан ташқари, 9 апрель куни 8 нафар бемор, шу жумладан Ўзбекистондаги биринчи коронавирус бемори ҳам тўлиқ соғайиб, ушбу касалликдан тузалганлар сони 38 нафарга етди.