Хорижда COVID-19 юқтириб олган ўзбекистонликлар ҳақидаги маълумотлар ошкор қилинди

Ўзбeкистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, чет элда бўлиб турган 23 нафар фуқароларимизда коронавирус касаллиги аниқланган, улардан 3 нафари вафот этган.

Хусусан, Австрия (1), Арманистон (1), АҚШ (10), БАА (1), Корея Республикаси (1), Покистон (5), Россия (1), Таиланд (1) ва Қозоғистонда (2) бўлиб турган фуқароларимизда коронавирус инфекцияси аниқланган.

Маълум қилинишича, дипломатик ваколатхоналаримиз ушбу фуқароларимиз ва уларнинг яқинлари билан доимий алоқада бўлиб турибди ва уларга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.