Рулда бўлган ҳайдовчи ниқоб тақиши керакми?

ИИВда барча ҳайдовчиларни қизиқтирган саволга жавоб беришди.

АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда ўтказилган брифингда ИИВ матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов ҳайдовчилар ўз автомобилларини ниқобсиз бошқаришлари мумкинми деган саволга жавоб берди.

“Агар сиз ўз автомобилингизда ҳаракатланаётган бўлсангиз ва автомобилда сиздан бошқа шахс бўлмаса, ниқоб тақмаслигингиз мумкин. Автомобилни тарк этган пайтингизда эса ниқоб тақишга мажбурсиз“, – деган ИИВ матбуот котиби.