Коронавирус бўйича Call-марказ ишга туширилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1003 ягона қисқа рақамли Call-марказ ишга туширилди, дея хабар қилди ССВ матбуот хизмати.

Коронавирус инфекцияси,ўзингиз ва яқинларингиз саломатлиги билан боғлиқ саволларингиз бўлса шу рақамга қўнғироқ қилиб, мутахассислардан тиббий асосланган жавоблар ва тавсияларни олишингиз мумкин.

Call-марказ куну тун хизмат кўрсатади.