Сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўлган сайловлар натижасини Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов эълон қилди

​Унга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги учун сайловда 128 округда депутатлар сайланди. Жумладан:

  • Ўзбекистон либерал демократик партиясидан 43 депутат сайланди;

  • Ўзбекистон «Милий тикланиш» демократик партиясидан 35 депутат сайланди;

  • Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан 21 депутат сайланди;

  • Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 18 депутат сайланди;

  • Ўзбекистон Экологик партиясидан 11 депутат сайланди.

Ушбу сайловларни 1150 нафар хорижий ОАВ вакиллари кузатиб борди. 22 та сайлов округида эса такрорий овоз бериш ўтказилади.​