Божхоначилар 28 минг дона психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан таркибида психотроп моддалари мавжуд бўлган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро М.Г. чегара ҳудудидан йўловчи такси орқали бериб юборилган 2 дона қутиларга солинган дори воситаларини кутиб турган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

Қутиларда умумий қиймати 300 миллион сўмлик 28 000 дона кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабарида.