Давлат хизматлари ягона реестрининг янги таҳрири тасдиқланди

 Эълон қилинган рўйхат 716 та давлат хизматини ўз ичига олади (аввалгиси – 693 та). Унга қуйидаги янги позициялар киритилган:

  • ўзини ўзи банд қилганларга вақтинчалик гувоҳномаси бериш;

  • бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан субсидия ва грантлap ажратиш;

  • хусусий бандлик агентликларига лицензия бериш, шунингдек уларни Хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш;

  • табиий газни ҳисобга олиш приборини (ҳисоблагич) пломбалаш;

  • хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларнинг касбий малакасини тасдиқлаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш;

  • алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш;

  • ОТМ талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш;

  • ОТМнинг сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш учун ҳужжатларни қабул қилиш;

  • хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисида ҳужжатларни тан олиш учун электрон ариза юбориш;

  • болаларни ихтисослаштирилган болалар боғчаларига қабул қилиш;

  • герб тасвири туширилган муҳрларни ясатиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома бериш;

  • ИИОнинг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан туристлар ва туристик гуруҳларни кузатиб бориш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш;

  • фуқароларнинг хорижга чиқиши учун биометрик паспорт бериш ва бошқалар.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.09.2019 йилдан кучга кирди.