50 ва 100 сўмлик эски танга ҳамда қоғоз пулларни Марказий банк бошқармаларида алмаштириш мумкин

1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Марказий банкининг эски намунадаги (2001−2002, 2004 ва 2009 йиллар намунасидаги) 50 сўмлик, 100 сўмлик тангалари ҳамда (1994 йил намунасидаги) 50 сўмлик ва 100 сўмлик банкнотлари тўлов қобилиятини йўқотади ва муомаладан чиқарилади. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати хабар қилди.

1997 йил намунадаги 200 сўмлик ва 500 сўмлик банкнотлар 2020 йил 1 июлга қадар муомалада бўлади ҳамда ушбу муддатга қадар қонуний тўлов воситаси ҳисобланади.

1 июлдан бошлаб банк кассаларига топширилган 1997 йил намунасидаги 200 сўмлик ва 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар тижорат банклари филиаллари томонидан алмаштириб берилади.

Бизнинг Telegram-каналимизга обуна бўлинг!