Ўзбекистон бозорларига сифатсиз ароқ киритилиши тўхтатилди. ВИДЕО

Фарғона Синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси (ССМДК) мутахассислари Фарғона вилоят Божхона бошқармаси омборида сақланаётган, Қирғизистон «АЮ» корхонасида ишлаб чиқарилган «ПИР» номли ароқ маҳсулотининг амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқлиги текширди. Бу ҳақда «Ўзстандарт» агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Текширувлар натижасида маҳсулот тегишли талабларга номувофиқ деб топилган. Яъни ушбу ароқ ёрлиғида ишлаб чиқарилган вақти, амал қилиш муддати, сақлаш шароити, тиббий огоҳлантирувчи ва бошқа ёзувлар кўрсатилмаган бўлиб, полимер идишларга қуйилган.

Бундан ташқари ишлаб чиқарувчи томонидан маҳсулотнинг мувофиқлик сертификати ҳам тақдим этилмаган (сифати кафолатланмаган). Шу сабабларга кўра ушбу маҳсулотнинг мамлакат ички бозорига киритилиши тўхтатилди.

ВИДЕО: