Пенсия дафтарчалари энди электрон шаклда бўлади

Эндиликда қоғоз шаклидаги жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасига ҳожат қолмади, дея хабар беради Давлат хизматлари агентлиги ўзининг Телеграм-каналида.

Шахсий пенсия ҳисобида тўпланган маблағлар ҳолати тўғрисидаги барча маълумотларни онлайн режимида олиш имконияти мавжуд.

Бунинг учун http://cabinet.xb.uz:82/ ҳавола орқали ўтиш, паспорт маълумотлари ва телефон рақамини киритиш лозим.

 

Бизнинг Telegram-каналимизга обуна бўлинг!