“Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳасидан навбатдаги акция

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси доирасида навбатдаги Республика савдо ярмаркаси ўтказилади.

Ярмарка 2019 йилнинг 19-21 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Унда ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотларнинг савдоси ташкил этилади.

Ярмаркада Сиз ҳам фаол иштирок этинг.

Унутманг, ўксик кўнгилларни шод этиш вайрон бўлган иморатни қайта тикламоқ билан баробардир.

Манзил: Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Экобозор” савдо мажмуаси.