Эндиликда Ўзбекистонда хорижда сиртқи, кечки ва масофавий таълим орқали олинган олий таълим дипломлари ҳақиқий ҳисобланади

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 мартдаги қарорига биноан, «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида»ги низомга ўзгариш киритилди.

Ўзгаришга кўра, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш талаблари рўйхатидан таълим тўғрисидаги ҳужжат Ўзбекистон Республикасида амалда мавжуд бўлган таълим шаклида ўқиб олинган бўлиши кераклиги ҳақидаги қоида чиқариб ташланган.

Масалан, 2018/2019 ўқув йилигача Ўзбекистонда сиртдан ўқитиш амалиёти кенг тарқалмаган эди. Масофадан туриб ўқитиш ривожлантирилмаяпти, экстернат юзасидан эса давлат олий ўқув юртларида амалга оширилмайдиган 166 та олий таълим (ш.ж. иқтисодиёт ва юриспруденция) йўналишидан иборат бўлган рўйхат қабул қилинган. Хорижий олий ўқув юртларининг кундузги бўлимларида ўқимаган шахсларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш билан боғлиқ муаммолар юзага келар эди.

Оддий қилиб айтганда Ўзбекистонда хорижда сиртқи, кечки ва масофавий таълим орқали олинган олий таълим дипломлари ҳақиқий ҳисобланади.