Талабалар ҳам ишлаши мумкинми?

CАВОЛ:

Университетда 4-босқичда таҳсил олаяпман,  мактабда дарс берсам бўладими?

Дилшод. О., Андижон вилояти.

ЖАВОБ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига асосан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомга кўра, олий таълим муассасасининг 4-босқичида ўқиётган шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиши мумкин ва ­уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

Саволга ҳуқуқшунос Камолиддин Тилябоев жавоб берди.