Иш стажи ва маошга доир архив маълумотларини онлайн олиш мумкин

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) иш стажи ва маошга доир архив маълумотларини онлайн олиш имконияти пайдо бўлди.

Жисмоний шахслар учун ташкил этилган хизмат бепул тарзда тақдим этилади. Ушбу хизматдан фойдаланиш учун ЯИДХП ягона идентификация тизими — OneID орқали порталга ташриф буюриш талаб этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, ушбу хизматлар тақдим этилмоқда. Ташкилий ишлар билан ҳукумат ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги шуғулланади.