Почтальоннинг маоши тўлаб берилди

Инсон дунёга келибдики ҳаракатланади, оиласини тебратиш учун ишлайди. Унинг меҳнатлари олаётган маоши билан ўлчанади. Лекин маош кам тўланса, ёки кимнингдир совуққонлиги сабабли нотўғри ҳисобланса албатта норозилик келтириб чиқаради.

Ана шундай муаммога Фарғона шаҳар, Искандаров кўчаси, 119-уйда яшовчи фуқаро  Гулноза Ҳошимова дуч келди. Маълум бўлишича фуқаро “Ўзбекистон почтаси” АЖ Фарғона филиалининг Марғилон почта алоқа тармоғига 2016 йилнинг декабрь ойида 0,5 бирликка ишга 2-тоифали почтальон вазифасига ишга қабул қилинган. Мутахассисларнинг етишмаслиги сабабли 2017 йилнинг январь, февраль ойларида  тўлиқ бир иш ўрнидаги вазифани бажарган. Бироқ, аёлга ўртадаги фарқ тўлаб берилмаган.

Фуқаронинг мурожаати  ишчи-гуруҳ томонидан ўрганилди ва ишланган давр учун филиал томонидан ойлик иш ҳақининг фарқи тўлаб берилди. Фуқаро Гулноза Ҳошимова ўз муаммоси ечимидан руҳланиб, ўз миннатдорчилигини билдирди.