Ҳадичабону мактабга борди

Маълумки, сентябрь ойи бошланишидан олдин ҳар бир ота-она ўз фарзандини мактабга олиб бориш учун тиббий кўрикдан ўтишга тайёргарлик кўради. Ҳамма ҳужжатларни расмийлаштириб, нуфузли умумтаълим мактабларига жойлаштиришга шошилади. Мактабда биринчи синфга ўрин қолмаганини эшитганда эса жиғибийрон бўлиши табиий.

Улуғвор кўчаси, 265-уйда яшовчи фуқаро Г. Бадриддинова ҳам ана шундай муаммога дуч келди. Унинг мурожаати масъул ходимлар томонидан Г. Бадриддинова иштирокида ўрганилди ва ижобий ҳал этилди. Бугунги кунда Ҳадичабону Худойқулова Фарғона шаҳридаги 24-ўрта таълим мактабининг 1-синфига қабул қилинган ва замонавий мактабда ўқимоқда.