Наманган шаҳар “Яккатут” МФЙнинг 710 нафар хонадонига газ баллонлари етказиб берилади

Наманган шаҳар “Яккатут” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Маъруф Мўминовга газ баллонларини ўз вақтида етказишни таъминлаш бўйича мурожаат қилган эди.

Депутатимиз ушбу кўтарилган муаммо ечими юзасидан изланди ва мутассадди ташкилот раҳбарларига сўров жўнатди. Натижада  мазкур ҳудудда жойлашган “Боғ” кўчасида газ баллонларни тўплаш учун махсус жой ажратилди.

– “Қишни ғамини ёзда қил” деган нақл бор халқимизда, – дейди депутат Маъруф Мўминов. Яккатут МФЙда 710 та хонадон бўлиб, унда 5 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Эндиликда газ баллонларни ўз вақтида келиши тўлиқ таъминланади. Халққа хизмат қилиш ҳар бир инсоннинг бурчи деб биламан.

Рустамжон ХАКИМОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши бўлим мудири